Барак Обама Ислом Каримовни Мустақиллик байрами билан қутлади

Obama-oval-office-phone-2Мустақилликнинг 22 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.

Хусусан, АҚШ Президенти Барак Обама  Ўзбекистон Республикаси Президентини қутлаган. “Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари, Сизни ва Ўзбекистон халқини мамлакатингиз Мустақиллиги куни муносабати билан барча америкаликлар номидан муборакбод этаман. 1 сентябрь куни биз мустақил ва суверен давлат сифатида Ўзбекистоннинг 22 йиллигини қутлаймиз”, дейилади АҚШ Президенти табригида. Табрик матни ЎзА сайтида эълон қилинган.

Барак Обаманинг сўзларига кўра, ўтган йиллар ичида ўзаро манфаат ва ҳурматга асосланган икки томонлама муносабатлар юқори даражага кўтарилдик ва у аминки, “биз шериклигимиз ва ҳамкорлигимизни бундан буён ҳам кенгайтиришни давом эттирамиз”.

“Байрам тантаналари Сиз ва Ўзбекистон фуқаролари учун қувончли бўлишини тилайман”, деб ўз мактубини якунлайди Барак Обама.

SHARE