“Қатортол”га ўт кетди

fire-7

Тошкент шаҳридаги “Қатортол” савдо марказида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар тарқатди. Хабарда келтирилишича, ёнғин савдо мажмуасининг биринчи қаватида юзага келган ва иккинчи, учинчи ҳамда тўртинчи қаватларга уланиб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан “Даракчи.uz”га хабар беришича, 2013 йилнинг 30 август куни тунги соат 03:59да Марказий диспетчерлик пунктига Чилонзор тумани Қатортол кўчасидаги “Қатортол” савдо марказида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Соат 04:00да (!) ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб боришган.

Ёнғинни ўчиришга 22 та асосий ва махсус ўт ўчириш машиналари сафарбар қилинган. Ёнғин 1-2 қаватдаги 1200 кв. метрни жойни қамраб олган, тезкорлик билан амалга оширилган ишлар натижасида 3550 кв.м. жой қутқариб қолинган. Жароҳатланган ва қурбонлар йўқ. Ёнғин 05:56 да локализация қилинган ва 06:54 да тўлиқ ўчирилган.

11(1)

SHARE