Ўзбекистонлик твиттерчилар мустақиллик байрамини трендга олиб чиқишмоқчи

A1sji-sCYAAln_7

Дунёдаги машҳур социал тармоқлардан бири — Твиттернинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари Мустақиллик байрамининг 22 йиллиги муносабати билан акция ўтказишни ният қилишмоқда. Твиттернинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари  #UZB22 сўзини ҳэштег қилиб, дунё бўйлаб трендга чиқармоқчи.

Твиттер фойдаланувчиларининг айтишича, улар 1 сенятбрь куни Тошкент вақти билан соат 14-00дан социал тармоқда ёзилган твитга   #UZB22 сўзини ҳэштег қилиб, қўшиб ёзишади.

Ҳэштег — твиттерда маълум бир мавзудаги твитларнинг йиғиб, энг кўп муҳокама қилинаётган ёки ёзилаётган мавзу рўйхатини кўрсатиб туради. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ўзбекистонлик твиттерчилар ўтган йили ҳам худди шундай акцияга қўл уришган. Ўзбекистонлик твиттерчилар шиддат билан   #UZB21 сўзини ҳэштег қилиб ишлатиши натижасида соат 14-20ларга бориб, у твиттернинг жаҳон трендида учинчи ўринга кўтарилди.

Блогер Хушнудбек Худайбердиев ўз блогида мазкур акцияни қандай самарали ўтказиш ҳақида ўз мулоҳаза ва таклифларини ёзади.