Apple эски iPhone’ларни янгиларига алмаштириб беради

New_iPhone_5S_iPhone_6_release_date_3

Apple Америка ҳудудида янги дастурни ишга туширди. ИТАР-ТАССнинг ёзишича, ушбу дастурга мувофиқ, iPhone’нинг эски моделларига эга америкаликлар уни тегишли мазагинларга топшириш орқали пул сертификатларига эга бўлишади. Ушбу сертификатларни шу йилнинг 10 сентябрь ойида омма эътиборига ҳавола этиладиган ва 20 сентябрдан муомалага чиқариладиган iPhone’нинг янги моделини харид қилишда ишлатишлари мумкин.

Эски iPhone’ларни утилизация қилишга доир мазкур дастур нафақат экологик барқарорликка хизмат қилади, балки фуқароларнинг истеъмол қувватини фаоллаштиришга ҳам шароит яратади.

Қайтариладиган iPhone ишлаш ҳолатида бўлиши керак. Уни баҳолашда бир қатор ташқи жиҳатлар, масалан, телефондаги шикастлар, экрандаги чизиқлар ҳисобга олинади.

Моделга ҳамда унинг қай даражада ишлатилганига қараб iPhone’ни топширган америкаликлар 150 доллардан 300 долларгача пул сертификатларига эга бўлади. Бунда сертификатни янги iPhone’ларни фақат мобиль операторларига уланган янги моделдаги телефонни харид қилишда ишлатиш мумкин.

SHARE