Владимир Путин: Сурия ҳукумати кимёвий қурол қўллагани ҳақидаги хабарлар иғводан бошқа нарса эмас

859644Россия Президенти Владимир Путин АҚШ ҳукумати томонидан Сурия ҳукуматига нисбатан илгари сурилаётган айбловларга ўз муносабатини билдирди. “Шуниси аниқки, бу провокациядан бошқа нарса эмас. Уни уюштирганлар халқаро амалиёт бўйича етакчи давлатлар, биринчи ўринда АҚШнинг қўллаб-қувватловига эришишни кўзлаган”, деди Россия раҳбари.

“Америкалик дўстларимизнинг позициясига келадиган бўлсак, уларнинг тасдиқлашича, Сурия ҳукумати армияси оммавий қирғин қуролини, яъни кимёвий қуролни қўллаган. Айтишларича, уларда бунга далил бор, унда яхши, ушбу далилларни БМТ инспекторлари ва БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этсин”, дея ИТАР-ТАСС Путиндан иқтибос келтиради.

— Агар далиллар бор бўлса, улар тақдим этилиши керак эди. Улар тақдим қилинмадими, демак, улар йўқ, — деди Путин. —  Қандайдир музокаралар (телефон мулоқотлари назарда тутиляпти) қўлга киритилганига ҳавола қилишлар ҳеч нарсани исботлаб бера олмайди, улар бир суверен давлатга нисбатан ҳарбий амалиёт ўтказиш учун фундаментал қарор қабул қилиш учун асос бўла олмайди.

Путин, шунингдек, Обамага Нобель мукофоти лауреати сифатида истиқболдаги қурбонлар ҳақида ўйлаб кўришга чақирди.

SHARE