Кембриж университети ўғил болаларга юбка, қизларга шим кийишга рухсат берди

cambridge_2656253b

Дунёда кўзга кўринган олий таълим муассасаларидан бири Кембриж университети талабалар учун қатъий бўлган дресс-кодни ўзгартиришга қарор қилди. Бу қарорга келишда университет талабалари уюшмасининг жинсий камчилик гуруҳи вакиллари талаби инобатга олинган.

Илгари эркаклар фақатгина қора костюм, оқ куйлак ва оқ капалакнусха галстук, шунингдек, кора пайпоқ ва қора туфли кийишлари лозим бўлган. Аёллар эса қора куйлак ёки оқ блуза ва қора юбкасиз университет дарсларига қатнашиши шарт бўлган. Аммо университет раҳбарияти бу талабларни ўзгартиришга қарор қилди. Янги тартит-таомилларга кўра, болалар юбка, қизлар шим кийиши мумкин.

The Telegraph’нинг ёзишича, мазкур қарор 1 октябрдан кучга киради. Университетнинг мазур қарорга келишига талабалар иттифоқи LGBT гуруҳи босими сабаб бўлган. Гуруҳ раҳбари Чарли Белнинг айтишича, университетнинг бир қисми бўлиш ўзига хос “мароқли”. “Бир қатор баҳс-музокаралардан сўнг биз университетнинг дресс-код қоидаларига ўзгартириш киритишга муваффақ бўлдик”, деди у.

Кембриж университетининг жамоатчилик билан алоқалар вакилига кўра, мазкур ўзгаришлар айнан жинсий камчилик гуруҳи тавсияси асосида амалга оширилган.