Нью-Йорк масжидларида NYPDнинг ўз “қулоқлари” бўлган

bilde

Нью-Йорк полиция департаменти (NYPD) шаҳардаги масжидларни махфий равишда террористик ташкилотлар сифатида қайд этиб, диний уламолар, имомлар фаолиятини, гарчи ноқонуний ҳаракатлар қилмаган бўлса-да, назорат қилиш, улар кузатиш бўйича тегишли чоралар кўрган.

Масжидларнинг терроризм муассасаларида сифатида белгиланиши ушбу масканларга диний одамларни бажариш учун ташриф буюраётган барча мусулмонлар суриштирув ва кузатув учун потенциал субъектга айланишган, дегани.

Associated Press ахборот агентлиги қўлга киритган махфий маълумотларга кўра, 11 сентябрь воқеаларидан сўнг NYPD масжидларга нисбатан ўнлаб “террористик ташкилот суриштируви”ни амалга оширган. Бундай тергов ишлари йиллар мобайнида давом этган, ваҳоланки NYPD масжидларга нисбатан ҳеч қандай айблов эълон қилмаган.

Ҳужжатлар таҳлили шуни кўрсатдики, NYPD бир қанча мусулмонларни сўроққа тутган, улар ҳақида махфий маълумотлар йиққан. Масжидларга нисбатан террористик ташкилот сифатида баҳо бериш жуда агрессив фаолият бўлиб, бундай ишга ҳатто Федерал тергов бюроси (FBI) ҳам қўл урмаган. NYPD эса ўнлаб масжидларга нисбатан бундай суриштирув ишларини олиб борган.

NYPD фаолиятига доир мазкур маълумотлар шаҳар маъмуриятининг полиция вакилларининг исталган шубҳали шахсни тўхтатиши ва сўроққа тутишига оид амалиёти суд томонидан бекор қилингач, оммага ошкор бўлди.

Инсон ҳуқуқлари муҳофазаси билан шуғулланадиган бир қатор ташкилотларга кўра, мусулмонлар орасида айғоқчилик қилишга оид дастур мамлакат Конституциясига зид бўлиб, мусулмонларга ўз эътиқодини эмин-эркин амалга оширишларига ҳалақит беради.

Нью-Йорк шаҳар мэри Майк Блумберг ҳам, NYPD комиссари Реймонд Келли ҳам мазкур айбловларни рад қилди. Уларнинг фикрича, полиция одамларни адолатсиз нишонга олмаган, балки улар вазиятни кузатиб боришган. NYPD комиссари Реймонд Келлининг The Wall Street Journal газетасида ёзишича, департамент учун муҳим аҳамиятга эга бўлгани туфайли фуқаролик полиция вакиллари ҳамда айғоқчилар аниқ бир далилга эга бўлмагунча масжидга кирмаган. “Биз нью-йоркликларни жиноятлардан ҳамда террористик ҳужумлардан ҳимоя қилишга масъулмиз. Аммо бунда қонунларга риоя этамиз”, деди департамент бошлиғи.

NYPD масжидга қатнаётганлар ва имомлар ҳақида ахборот йиғиш билан чекланиб қолган эмас, балки Нью-Йоркдаги исломий ташкилотлар бошқарув кенгашига ўз “қулоқлари”ни қўйишга ҳам ҳаракат қилган. Чунончи, бир махфий ҳужжат шуни кўрсатадики, NYPD Бруклиндаги Нью-Йорк Араб-Америка Ассоциацияси сингари масжид ва бошқа диний ташкилотлар бошқарувига ўз “информатор”ини қўйишга уринган.

NYPD 2003 йил бошида Bay Ridge ислом жамияти раҳбариятини ҳам ўз кузатувига олган. “Мен АҚШда ҳеч қачон ўзимни эркин ҳис қилмаганман. Янги ҳужжатлар мен ҳақ эканлигимни кўрсатади”, дейди Bay Ridge масжиди етакчиларидан бири Зейн Риманий. Риманий АҚШга 10 йил бурун Исроилнинг Ғарбий соҳилидан келган.

SHARE