Ўзбекистонда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозими бекор қилинди

    42C4854E-DA5E-4381-81B3-3C902AE4501E_mw1024_n_s

    Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозими тугатилди. Бу ҳақда podrobno.uz янгиликлар агентлиги хабар тарқатди.

    Қарор Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг бошқарув тузилмаларини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу вазифада Владимир Норов ишлаб келаётган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, у Олий Мажлис Сенатининг қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган. У айни пайтда Ўзбекистоннинг НАТО ҳамда Европа Иттифоқидаги миссиясига ҳам раҳбарликни амалга оширади.

    Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтига кўра, бу лавозим ҳали ҳам ўз жойида турибди, унда Владимир Норов вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида қайд этилган.

    SHARE