Ўзбекистон мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди

img_3454

Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида билимлар куни бўлиб ўтди. Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил Ўзбекистонда 528 минг 972 нафар бола биринчи синфларга қадам қўйди.

Ўзбекистондаги жами 9865 та умумтаълим мактабида биринчи қўнғироқ чалинди. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари — 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуаси тақдим этилди.

Шуни қайд этиш керакки, биринчи-тўртинчи синфлар учун чет тиллари дарслари жорий қилинди. Шу мақсадда биринчи синфлар учун инглиз тилида “Kid’s English”, немис тилида “Deutsch macht spab”, француз тилида “Hirondelle” дарсликлари чоп этилган.

Ўзбекистонда 12 йиллик мажбурий таълим тизими амал қилади.