Эмомали Раҳмон: “Биз Ўзбекистон билан сиёсий мулоқотни ривожлантиришга тайёрмиз”

Par2408858

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Мустақиллик байрами муносабати билан байрам табриги йўллади.

Телеграммада қайд этилишича, Тожикистон чуқур тарихий илдизларга эга икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлик, қўшничилик, дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш тарафдори.

“Биз Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўзаро манфаатлари бўлган барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ва такомиллаштириш мақсадида ўзаро ишончга асосланган сиёсий мулоқотларни ривожлантиришга тайёрмиз”, дейилади, жумладан, телеграммада.

Тожикистон Президенти, ўз навбатида, Ислом Каримовга сиҳат-саломатлик ва муваффақият, ўзбек халқига эса тараққиёт ва фаровонлик тилайди.