Мисрда франциялик “айғоқчи” лайлак қўлга олинди

1377994305_0577.200x160

Мисрнинг Кена музофоти маъмурияти Франция фойдасига айғоқчилик билан шуғулланган лайлакни қўлга туширишди, деб хабар берди “Интерфакс” Буюк Британиянинг The Independent газетасига таяниб.

Газетага кўра, маҳаллий аҳоли вакили қушда электрон қурилмани кўриб, шубҳага боради. У бу ҳақда музофот ҳуқуқ-тартибот органларига хабар беради. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари қушни овлаш бўйича кенг миқёсли амалиётни бошлайди.

Амалиёт натижасида қуш қўлга олинади. Аммо текширишларда шу нарса аниқ бўлдики, бу электрон қурилма француз олимлари томонидан ўрнатилган бўлиб, лайлакларнинг ҳаракатланиш йўналишини кузатишни мақсад қилган.

Газетанинг ёзишича, мисрлик ҳуқуқ-тартибот вакиллари ушбу қушни оқ қуш, деб ўйлашган, ваҳоланки, у лайлак бўлиб чиққан.

“Интерфакс”нинг таъкидлашича, Мисрда қушларни айғоқчиликда айблаш биринчи ҳолат эмас. 2010 йилда Миср ҳукумати Қизил денгизда сайёҳларга ҳужум қилган акулаларни Исроил “агентлари” деб атаган.

SHARE