Ўзбекистон аҳолисининг 17 фоизи ортиқча вазнга эга

 1352118910_deti

Ўзбекистонда мамлакат аҳолисининг 17 фоизи ортиқча вазн муаммосидан азият чекар экан. Бу ҳақда БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳисоботига асосланиб, 12uz.com сайти хабар тарқатди.

Ушбу кўрсаткич билан Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида 11-ўринда қайд этилган. Россияда 24,9 фоиз, Озарбойжонда 24,7 фоиз, Арманистон ва Белорусда 23,4 фоиз, Латвияда 22 фоиз, Грузияда 21,2 фоиз, Украинада 20,9 фоиз, Молдовияда 20,4 фоиз, Эстонияда 18,9 фоиз одамлар семизликдан қийналади.

Марказий Осиёда Қозоғистон биринчи ўринда, кейин Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон эгаллаган.

SHARE