Manhattan School of Computer Technology: таълим ҳаётда муваффақиятларга эришишнинг асосий омилидир

IMG_ESL1

Бугунги иқтисодий ўзгаришлар, айниқса, сўнгги глобал молиявий инқирозлар турли соҳаларга жиддий зиён етказди. Айниқса, минглаб олий маълумотли ҳамда профессионал кадрлар ўз иш жойини йўқотди, янги ишга кириши ҳам бирмунча қийинлашди. Бундай шароитларда жадал ва интенсив таълим берадиган, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни ўзлаштиришга кўмаклашадиган таълим муассасасининг аҳамияти беқиёс. Қолаверса, Америкага борганлар учун янги ҳаётга мослашишда турли таълим муассасалари сув ва ҳаводек зарур бўлади. Негаки, ўз мамлакатида олинган олий маълумот кўп ҳам бошқа мамлакатда қўл келаверади.

 Манҳэттан компьютер технологиялари мактаби нотижорат ташкилоти ҳам мана шу мақсадлар йўлида фаолият юритади. Унинг бош мақсади маҳаллий жамиятни тўлиқ қамраб олиш ва имкон қадар кўпчиликни таълим билан қамраб олишдир.

IMG_ESL2

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Манҳэттан компьютер технологиялари мактаби 18 йилдан бери фаолият юритиб келади ва у бизнес ва тиббиёт соҳаси учун минглаб малакали кадрларни қайта тайёрлади. Таълим муассасалари орасида катта нуфузга эга мазкур мактаб юқори таълим стандартларини жорий қилган.

Мактаб Нью-Йорк Таълим департаменти томонидан рўйхатга олинган бўлиб, федерал даражада Мустақил коллеж ва мактабларни аккредитациядан ўтказиш кенгаши томонидан аккредитация қилинган. Ушбу масканда Тиббиёт муассасаси мутахассиси, компьютер дастурлари асосида кучайтирилган бугхалтерия, инглиз тили иккинчи тил сифатида ўргатилади. Зеро, буларга меҳнат бозорида жуда катта талаб бор. Мазкур таълим дастурлари дунёнинг турли мамлакатларидан келган кучли ва малакали мутахассис-инструкторлар томонидан ўтилади. Факультетимиз ва ходимларимиз ўзбек, урду, форсий, бенгал, рус, украин, грузин, испан, араб ва бошқа қатор тилларда бемалол сўзлаша олади ҳамда турли этник гуруҳларга мансуб бўлган талабаларга турли даражада таълим бера олади.

Манҳэттан компьютер технологиялари мактабининг энг машҳур дастурларидан бири — инглиз тили иккинчи тил сифатидадир (ESL). Нега ушбу дастурга катта эҳтиёж туғилмоқда?

Мактаб жойлашган ҳудуд аҳолиси асосан янги келадиган иммигрантлар ҳисобига изчил кўпайиб бормоқда. Иммигрантлар янги муҳит ва шароитга мослашиши бирмунча қийин бўлгани боис уларнинг инглиз тилини имкон қадар тезроқ ўрганиши сув ва ҳаводек зарурдир.

Манҳэттан компьютер технологиялари мактаби 600 соатлик кучайтирилган инглиз тили сабоқларини таклиф қилади. Дастурнинг бош мақсади ўқувчиларга мулоқот қила олиш даражасида кўникмаларни беришдир. Дастур оддий инглиз тили кўникмаларидан тортиб мукаммал сўзлашув ва ёзув тузилмаларини қамраб олган ҳолда ишлаб чиқилган. Мазкур дастурга кўра, ўқувчилар 8 ойда инглиз тилида етарли даражада мулоқот қила олиши мумкин. Ушбу дастурдан сўнг аксарият талабалар бугхалтерия ёки тиббиётга оид дастурларда қатнашади ва ўқиш тугагандан сўнг иш топиб кетишади.

IMG_ESL3

Манҳэттан компьютер технологиялари мактабида инглиз тили сабоқларига дунёнинг турли мамлакатларидан талабалар қатнашади. Айнан бир синфда Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Польша, Грузия, Колумбия, Покистон, Бангладеш, Хитой, Монголия ва бошқа мамлакатлардан келган талабаларни учратишингиз мумкин. Турли этник келиб чиқишга эга талабалар ўз тажрибалари билан ўртоқлашган ҳолда бир-бирига инглиз тилини ўрганишга ёрдам беришади. Муҳими, шу йўл билан янги  ҳаёт, янги келажак сари қадам ташланади.

Манҳэттан компьютер технологиялари мактаби инглиз тили инструкторлари юқори билим ва тажрибага эга. Улар ўқитиш жараёни самарадорлигини ошириш учун турли услуб ва технологияларни ўзаро уйғунлаштирган ҳолда дарс олиб боришади. Айнан бир кунда талабалар инглиз тилида мулоқотга киришиши, ёзма машғулотларни бажариши ҳамда инглиз тилини онлайн ўрганиш учун компьютер лабораторияси дарсларида қатнашиши мумкин. Компьютер лабораторияси Манҳэттан компьютер технологиялари мактабида инглиз тилини ўрганишда мажбурий бўлган жараёнлардан биридир.

Инлиз тили сабоқлари дастурининг яна бир муҳим жиҳати — очиқ ҳавода ўтказиладиган турли машғулотлар ва сафарлардир. Инструкторлар талабаларни Нью-Йорк Ситининг диққатга молик жойларига, хусусан, Central Park, Metropolitan Museum of Arts, Museum of Natural History, Staten Island Ferry ва қатор жойларга олиб боришади. Ушбу сафарлар ва очиқ ҳаводаги машғулотлар пайтида талабалар Америка маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишиш ҳамда инглиз тилида кўплаб мавзуларни муҳокама қилишлари мумкин.

IMG_ESL5

Манҳэттан компьютер технологиялари мактаби талабалари асосан катта ёшдаги кишилардир. Уларнинг аксарияти оилали, фарзандли. Мактабга қатнаш орқали ота-оналар ўз фарзандларига ҳам ўрнак бўлишади. Чунки бу билан улар ўз фарзандларига ҳаётда муваффақиятга эришиш учун таълимнинг ўрни ниҳоятда катта эканлигини исботлаб беришади.

Манҳэттан компьютер технологиялари мактаби фаолияти кўпроқ маълумот олишни истасангиз, Нилуфар Гаппаровага телефон қилинг: (718) 360-1534 ташқи.105 ёки Мактабнинг 939 Coney Island Ave., Brooklyn, NY 11230да жойлашган қабулхонасига келиб, тегишли маълумотларни олишингиз мумкин.

IMG_ESL7