Виржиниядаги ўзбек анъанавий дала сайлининг беш йиллиги бўлиб ўтди

1236595_350221978445488_774760761_n

Америкадаги ўзбеклар АҚШнинг деярли барча штатларида истиқомат қилишади. Гарчи уларнинг ораларидаги масофа нисбатан узоқ бўлсада, юртдошларимизни руҳан боғлаб турадиган миллий қадриятлар, она ватан меҳри ва урф-одатлар каби омиллар уларни тез тез дийдорлашиб туришга ундайди.

DSC02419

Ушбу ойнинг еттинчисида бўлиб ўтган дала сайли бунга яққол мисол бўла олиши мумкин. Сайил ташкилий ишларда энг фаол юртдошларимиздан Одил Рузалиэв ташаббуси билан АҚШнинг Виржиния штатида уюштирилди. Виржиниада ўзбеклар сайли беш йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинади, ва бу йил унинг 5 йиллигига бағишланиб юртдошларимиз талабига кўра бу йил бир йилда икки марта ўтказилди. Ватандошларимизни ана шундай гўзал даврада бирлаштиришда гарчи Одил Рузалиэвнинг хизматлари катта бўлса-да “Буни барчамиз бирга ташкил этдик, ҳаммамизнинг хизматларимиз бу ишда катта” дейди Одил ака.

DSC02494

Сайилда эслатиб ўтганимиздек АҚШнинг кўпгина штатидан меҳмонлар ташриф буюришди. 5-6 соатлик йўл босиб келган Нъю Йорклик ўзбекларнинг айтишича, йўл узоқ бўлишига қарамай улар ҳар йили ушбу сайилга ташриф буюришади.

DSC02467

Қизиғи шундаки, сайил қатнашчилари орасида нафақат ўзбеклар, балки тожик, рус, турк ва қирғиз миллати вакилларини ҳам мавжуд эди. Уларнинг баъзилари ўзбекистонлик танишлари орқасидан келган бўлса, баъзилари айнан “ўзбекона ош” ни татиб кўриш учун ташриф этган.

DSC02422

Ўзбекона безатилган дастурхон, самоварда қайнатилган чой, сомса, кабоб, тошкентча ош ва ўзбекона самимий суҳбат барчанинг қалбига улкан қувонч улаша олди десак адашмаймиз.

DSC02417

Уларнинг хурсандчилигини, қувончини нафақат юзларидаги табассумдан, балки сайил якунида биргалашиб рақсга тушиб кетганларидан билиш қийин эмас эди. Келаси йилги анъанавий сайилга кўришгунча хайрлашиб ватандошлар ўз штатларига йўл олишди.

DSC02429

SHARE