Тошкентда 4 нафар эгизак дунёга келди

    Оила.chaqaloqlarnsp_190

    Икки фарзандли Гулшан Ҳайдарова 33 ёшида яна тўрт ўғилли бўлиб, қаҳрамон онага айланди.  Бу ҳақда ушбу маҳаллани оталиққа олган Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи хабар бермоқда.

    Уларнинг бари ўғил болалар. Эгизакларни Бектемир тумани “Чашма” маҳалласида яшовчи 33 ёшли Гулшан Ҳайдарова дунёга келтирди. Ҳозирда улар ўзини яхши ҳис этмоқда, аҳволи эса қониқарли даражада.

    Шу боис шифокорлар қаҳрамон она-болаларга 11 сентябрь куни уйга жавоб беришмоқчи.

    Янги чақалоқларга Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Карим деб исм қўйишди. Ҳайдаровларнинг бундан ташқари тўнғич қизи ва ўғли бор. Шундай қилиб, уларнинг фарзандлари энди олти нафарга етди.

    SHARE