Bloomberg Markets: Алишер Усмонов дунёнинг катта таъсирга эга бўлган 50 нафар бизнесменидан бири

usmanov

Асли Ўзбекистондан бўлган Алишер Усмонов, Bloomberg Markets’га кўра, дунёнинг энг катта таъсирга эга бизнесменларидан бири сифатида эълон қилинди.

Бизнесмен бу даражадаги йирик дунё молиявий лидерлари рўйхатига кирган илк россиялик бизнесмен бўлди. “КоммерсантЪ” газетасининг ёзишича, Bloomberg Markets бешта йўналишда дунёдаги 50 нафар етакчи бизнесменларни аниқлади.

Уч йилдирки, Bloomberg Markets дунёдаги энг катта таъсирга эга бизнесменлар рўйхатини чоп этади.

Bloombergнинг ёзишича, 9 сентябрь куни 60 ёшни қарши оладиган Алишер Усмонов Россиянинг энг бой одами ҳисобланади. У билан бир қаторда, Amazon.com асосчиси Жеф Безос, Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет, Glencore Xstrata Plc раҳбари Айван Глазанберг, Samsung Electronics раиси Ли Кун Хи ва Yahoo! Inc. бош директори Марисса Майерлар кирган.

Алишер Усмоновнинг бизнес соҳасидаги муваффақиятли амалиётлари орасида Corus компанияси акцияларини харид қилгани ҳисобланади. Ушбу савдо амалиёти Алишер Усмоновга 12 баравар даромад келтирган. У, шунингдек, Facebook компаниясининг ҳам акциядори ҳисобланади, “Арсенал” футбол клуби акцияларига ҳам эгалик қилади. Шу билан бир қаторда, Алишер Усмонов Apple, Twitter, LinkedIn, Groupon, Zynga, AirBnB, ZocDoc, Klarna, Alibaba ва 360buy сингари  компанияларга ҳам инвестиция киритган.

Forbes, 2012
Forbes, 2012
SHARE