Ислом Каримов: Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва конструктив ҳамкорликка асосланган

aa18a9f3

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни мамлакат мустақиллигининг 22 йиллиги билан табриклади.

“Тожикистон Республикаси Миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг”, дейилади табрик телеграммасида.

“Ишончим комилки, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва конструктив ҳамкорликка асосланган Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари халқларимиз манфаатлари, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида изчил ривожланади”, дейилади табрикда.

Президент Тожикистон раҳбарига мустаҳкам соғлиқ ва омад, Тожикистон халқига эса фаровонлик ва тараққиёт тилайди.