Ислом Каримов: Хитой олдимизга ҳеч қандай сиёсий талаб қўймаган

    Синьхуа
    Синьхуа

    Маълумки, шу ҳафтанинг 8-10 сентярбь кунлари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. У аэропортданоқ Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов кутиб олди, бутун сафар давомида ҳамроҳлик қилди, Самарқанд тарихий қадамжолари билан шахсан таништирди.

    Ўзбекистон раҳбари Хитой раҳбари билан тор доирадаги учрашувда Хитойнинг буюк қўшни эканлигини алоҳида айтиб ўтди. “Узоқ йиллик ҳамкорлик алоқалари давомида Хитой ўзининг ишончли ҳамкор эканлигини исботлади ва Хитой бутун дунёга қандай ҳамма мамлакатлар, чунончи, Ўзбекистон билан қандай ҳамкорлик қилишни кўрсатиб қўйди. Айтмоқчиманки, бу ҳамкорлик, аввало, тенгҳуқуқлилик, ишончлилик ҳамда энг муҳими, ички ишлар аралашмаслик тамойилларига асослангандир”, дейди Ислом Каримов.

    Ислом Каримовга кўра, бутун ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган давр мобайнида Хитой Ўзбекистон олдига қандайдир сиёсий талаб қўйган ҳолат учрамайди. “Бундай ҳолат бўлмаган ва умид қиламанки, ҳеч қачон юз бермайди”, деди Ўзбекистон раҳбари.

    Ислом Каримов Хитой Ўзбекистоннинг стратегик шериги эканлигини яна бир бор қайтиб, Ўзбекистонга катта ёрдам бераётганлигини айтиб ўтди.

    Хитой Халқ Республикаси Раисининг ушбу ташрифи доирасида умумий қиймати 15 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга оширишга оид 31 ҳужжат имзоланди.