Ўзбекистон маҳаллалари оммавий равишда оқсоқол сайлайди

senat

Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг навбатдаги сайлови 2013 йил ноябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгаши қарори қабул қилинган.

Бўлажак сайловда 9756 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 97 минг нафардан зиёд маслаҳатчиси сайланиши  кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашади, зарурат бўлганда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчилари икки ярим йил муддатга сайланади.

SHARE