“Вояжер-1” космик қурилмаси Қуёш тизимини тарк этди

Mashable
Mashable

Америка фазо агентлиги (NASA) тарқатган хабарда келтирилишича, 1977 йилда фазога учирилган “Вояжер-1” космик қурилмаси Қуёш тизимидан чиқиб, юлдузлараро кенгликка йўл олган.

NASA олимларининг қайд этишича, қурилмадан олинган сўнгги маълумотлар асосида шундай хулосага келинган. “Биз эндиликда қайсидир маънода “ўша тарафдамизми?” деган саволга жавоб беришимиз мумкин: “Ҳа, биз ўша тарафдамиз”, дейилади агентлик расмий ахборотида. Қурилма айнан қачон Қуёш тизимини тарк этганлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Умуман, “Вояжер-1” Қуёш тизимини тарк этгани ҳақидаги хабарлар бундан аввал ҳам пайдо бўлган эди, аммо NASA бу ахборотларни рад қилиб келаётган эди.

1977 йилда “Вояжер-2” қурилмаси ҳам фазога учирилган бўлиб, у ҳали Қуёш тизими чегарасига етиб боргани йўқ. Олимларнинг ҳисоб-китобича, “Вояжер-1” сайёрамиздан 18,4 миллиард километр узоқликда жойлашган. Бу 123 астрономик бирликка тенг (Бир астрономик бирлик Ердан Қуёшгача бўлган масофага тенг).

Олимлар “Вояжер-1” батереяси қуввати 2025 йилга қадар етишини маълум қилишган.

SHARE