Ўзбекистон Сурия инқирози сиёсий йўллар билан ҳал этилиши тарафдори

    7289

    Бугун Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Монголия, Афғонистон кузатувчи мамлакат сифатида, Белорусь, Шри-Ланка, Туркия мулоқот бўйича шерик сифатида иштирок этмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бишкек саммитида Ўзбекистон икки йилдан бери давом этаётган Суриядаги фуқаролар урушини сиёсий йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигини қайд этди. Бу ҳақда 24kg.org сайти хабар тарқатди.

    Президентнинг фикрича, ШҲТ саммити дунёдаги танглик кучайган бир шароитда ўтмоқда. “Диққат марказида Сурия муаммоси бўлиб турмоқда. Биз Россиянинг Сурия кимёвий қуролини халқаро назоратга топшириш ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Сурия инқирозининг ушбу мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқиб кетишининг олдини олишга эътиборни кучайтириш лозим”, деди Ислом Каримов.

     

    Қирғизистон Республикаси Президенти расмий сайти
    Қирғизистон Республикаси Президенти расмий сайти
    SHARE