Тожикистонда Спитаменга ҳайкал ўрнатилди

f7873188d59aa2282f98ec3ce5630fad_0_500_0

Тожикистоннинг Спитамен туманида Искандар Зулқарнайнга қарши озодлик курашини олиб борган Сўғдиёна саркардаси Спитаменга ҳайкал очилди. “Ҳовар” ахборот агентлигининг ёзишича, 4 метрлик ёдгорликнинг очилиш маросимида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон қатнашган.

“Буюк саркарда, халқимизнинг ботир ва мард ўғлони беқиёс Спитаменга ўрнатилган мазкур ёдгорлик мажмуи Ватанга бўлган муҳаббатни мустаҳкамлайди, мард ўғлоннинг абадий руҳи эса туман аҳолисини ёрқин келажакка йўналтиради”, деди Э. Раҳмон.

Бу Тожикистонда Спитамен хотирасида бунёд этилган илк ҳайкал бўлиб, 2003 йилди собиқ Нов туманига Спитамен тумани деб ном берилади.

Марказий Осиё янгиликлар портали тарқатган хабарда келтирилишича, Тожикистонда икки даражали Спитамен ордени ҳам бор бўлиб, ушбу орден билан қуролли кучлар ва ички ишлар тизими вакиллари тақдирланади.

Самарқандда Спитамен кўчаси борлиги айтилади. Спитамен Искандар Зулқарнайнга қарши кураш олиб борган буюк саркардалардан бўлиб, у ҳақда кўплаб ривоят ва афсоналар сақланиб қолган.

SHARE