Суд “Билайн”ни эшитмади

4a02b312b66b00daf30be515ab9fdf0f

Тошкент шаҳар хўжалик суди “Unitel” МЧЖнинг (“Билайн” савдо белгиси остида фаолият юритади) монополияга қарши орган  қарорига нисбатан шикоятини қаноатлантирмади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар тарқатди.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси «Unitel» МЧЖ “Coscom” МЧЖ ХК (“Ucell” савдо белгиси остида иш олиб боради) билан келишган ҳолда нарх сиёсатини олиб борганликда айблаган эди. Суд ўтган ҳафта “Coscom” МЧЖ ХКнинг ҳам бу борадаги шикоятини қаноатлантирмаган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Ўзбекистон хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси икки мобиль алоқа операторини келишган ҳолда рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун умумий ҳисобда 30 миллион сўм миқдорида жаримага торганди. Компания вакиллари суд қарорига норози бўлиб, унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилишни режалаштирмоқда.

Компания вакилларига кўра, Ўзбекистоннинг рақобатга оид қонунчилигида “уйғунлик”, “бир вақтда” деган тушунчалар очиб берилмаган. Шу боис 90-йиллардан бери барча компанияларни ушбу модда бўйича айблаш мумкин. Мобиль алоқа операторларига кўра, Ўзбекистонда ўтган йили охирида телекоммуникация жиҳозлари учун 30 фоизлик бож имтиёзи бекор қилиниши оқибатида компаниялар харажатлари ортиб, натижада улар кўрсатаётган хизмат ҳақи ошган.

SHARE