Маккейн vs Путин: ижтимоий тармоқлар ким тарафда?

gholami20130913213303157

АҚШ Сенати аъзоси Жон Маккейннинг “Правда” газетасида чоп этган мақоласи Владимир Путиннинг The New York Times газетасидаги мақоласидан кўра анча салбий реакцияга сабаб бўлди. Бундай хулосага Vox Populi фонди ижтимоий тармоқларда икки мақола бўйича фойдаланувчилар фикр-мулоҳазалари асосида келган.

Тадқиқот натижаларига кўра, Жон Маккейннинг мақоласи Путиннинг мақоласидан кўра жуда кам мубоҳасага сабаб бўлган. Масалан, В. Путин мақоласига 34 мингдан ортиқ киши ўз муносабатини билдирган бўлса, Маккейнинг мақоласига 18 минг киши фикр билдирган.

RTнинг ёзишича, бунда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Путиннинг мақоласига бетараф муносабатда бўлишган. Маккейннинг мақоласи эса нафақат Россияда, балки Америкада ҳам кескин муносабатга сабаб бўлган. АҚШда сенатор мақоласи 76 фоиз фойдаланувчига ёқмаган, Россияда эса бу кўрсаткич 63 фоизни ташкил қилган.

Америкаликларнинг фикрича, Маккейн мақоласида жуда кўп фикрлар нафақат Россияда, балки АҚШда ҳам рўёдек гап.

Путиннинг мақоласига эътироз билдирган америкаликларнинг қарийб ярми уларга фуқаролик эркинлиги чекланган мамлакат раҳбарининг эркинлик ҳақида“ маъруза ўқигани” ёқмаган.

Эслатиб ўтамиз, Путин ўз мақоласида АҚШ халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТни ҳурмат қилишга ундаган бўлса, Маккейн Россия ўз фуқароларини қатли ом қилаётган Сурия сингари мамлакатга раҳнамолик қилаётганини ёзади.

SHARE