Лара Фабиан Тошкентда концерт беради

6bbab199d77a577c6800cfe0f9100b53

Art Wek Style.uz санъат ҳафталигининг ёпилиш куни 27 октябрда Ўзбекистон халқаро форумлар саройида франциялик машҳур хонанда Лара Фабиан концерти бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси хабар тарқатди.

Лара Фабиан кўпчиликка севимли бўлиб улгурган Je taime (Мен сени севаман) қўшиғи муаллифидир. Айнан шу қўшиғи учун 1999 йил World Music Awards ғолиби бўлган.

Хусусан, видеода сиз унинг унутилмас чиқишларидан бирига гувоҳ бўласиз. Бу унинг севгилиси Грегор Леморшал ўлимидан сўнг илк концерти бўлган. Лара аввалига бу қўшиқни ижро этолмайди. Қўшиқни бутун зал куйлашни бошлагандан сўнг у кўзда ёш билан қўшиқни охирига етказади.

SHARE