АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик хизмати ўз фаолиятини давом эттиради

us-dept-of-state-logo_5

АҚШ Давлат департаменти паспорт ва виза операцияларини, шунингдек хориждаги АҚШ фуқароларига зарур хизматлар кўрсатишни давом эттиради.  Бу ҳақда элчихонанинг расмий сайтида маълум қилинди.

Шуни қайд этиш керакки, сешанба кунидан бери бир қатор федерал давлат идоралари парламент аъзоларининг “қайсарликлари” боис ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлишмоқда. Агар Конгресс ҳукумат фаолиятин молиялаштириш бўйича ягона келишувга эриша олмаса, 700 минг нафардан ортиқ федерал ҳукумат идоралари хизматчилари ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлиб туришади, шунингдек, бир қатор давлат хизматлари, яъни виза ва паспорт бериш ҳам тўхтатиб турилади.

Фаолияти тўхтатиладиган ёки қисман ўзгарадиган марказий давлат идоралари:

  • АҚШ давлат департаменти маълум вақт ўз фаолиятини давом эттира олади;
  • Мудофаа вазирлиги ҳарбий амалиётларни давом эттиради;
  • Таълим вазирлиги давлат мактабларига 22 миллиард доллар ажратиб бериши мумкин, аммо ишлайдиган ходимлар сони кескин қисқаради;
  • Энергетика вазирлиги 12700 нафар ходимни ҳақ тўланмайдиган таътилга юборади, 1113 нафари эса ядровий арсеналларни кузатишга жалб қилинади;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги ўз ходимларининг қарийб ярмини уйига юборади;
  • АҚШ Федерал захира тизими (Марказий банки), Ички хавфсизлик, Адлия вазирликлари фаолиятида қарийб ўзгариш бўлмайди;
  • АҚШ почта хизмати одатдаги тартибда ишлашда давом этади;
  • Смитсон институти, унинг музейлари, Озодлик ҳайкали ва кўплаб миллий боғлар ёпилади.