Норин Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

6e97ce9a1f1af452022833224219f212_500_0_0

Ўзбек миллий таоми норин Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Марказий Осиё янгиликлари агентлиги хабар беришича, Москвадаги «Қозон» чойхонасида  энг катта норин таоми тайёрланган. Норин 500 килограммни ташкил қилиб, Гиннеснинг рекордлар китобига «Энг катта норин» сифатида киритилди.

Ушбу жараёнга тайёргарлик бир ҳафта бурун бошланган бўлиб, махсус маросим куни хамир қорилган, ёйилган, тўғралган. Қази майдаланган.

Норинни тайёрлашда Россия сиёсатчилари, бизнеси, маданияти, спорти вакиллари ва фазогирлари ҳам қатнашди. Қўшиқчилар Азиза ва Наталья Нурмуҳаммедова, фазогир Георгий Гречко, телебошловчи Анна Шатилова ва Владимир Гомильский, бодибилдер Александр Невский, актёр Александр Пятков, бизнесмен Владимир Руга, сатирик Лион Измайлов, «Москва гўзали» Элина Глазунова ва бошқалар шулар жумласидандир.

6d3072c3871f19e8441adfa6c793d790_0_500_0

Энг йирик норинни тайёрлаш ташкилотчилари Россия шеф-ошпазлари гильдияси ҳамда «Интеррекорд» рекордларни қайд қилиш халқаро агентлиги бўлди.

SHARE