Ўзбекистонда энг кўп автомобиллар олди-сотди шартномаси Тошкент шаҳрида тузилади

23

2012 йилда Ўзбекистонда автомобиль олди-сотдиси бўйича 298761 битим нотариал ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бу ҳақда Мезон.uz хабар беради.

Автомобиллар билан боғлиқ битимлар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 62347 тани ташкил қилади. Иккинчи ўринни 33646 натижа билан Тошкент вилояти эгаллаб турибди. Фарғона ва Самарқанд вилоятлари тегишинча 28361 ва 27740 кўрсаткичлари билан учинчи ва тўртинчи ўринда. Биринчи бешликнинг охирида 25436 битим билан Андижон вилояти жойлашган.

Бошқан вилоятлар бўйича натижалар қуйидагича:

  • Наманган вилояти – 22461 битим;
  • Қашқадарё вилояти – 19651;
  • Бухоро вилояти – 18210;
  • Хоразм вилояти – 15627;
  • Сурхандарё вилояти – 14773;
  • Навоий вилояти – 10577;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 9947.

 

SHARE