Россия бозорида “GM Uzbekistan” автомобиллари савдоси пасайишда давом этмоқда

    Uzbekistan1

    Европа бизнес ассоциациясининг автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси эълон қилган статистика маълумотларига кўра, Россияда жорий йил 9 ойи давомидаа “GM Uzbekistan”нинг 43093 дона автомобиль сотилган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 35 фоиз камдир. Бу ҳақда “Ўзинформ” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

    Биргина сентябрь ойида Ўзбекистон автомобилларининг  савдоси 7 фоизга тушиб кетган. Шуни қайд этиш керакки, “GM Uzbekistan” автомобиллари учун бундай салбий тренд жорий йилнинг март ойидан бери давом этмоқда.

    Январь—сентябрь ойларида “GM Uzbekistan” автомобиллари Россия бозорида харидорлиги бўйича 11-ўринда турибди. Энг харидоргир 25 машиналар орасида “Нексия” 24-ўринда тутади, “Матиз” эса бу рўйхатдан жой олмаган.

    SHARE