Жиззах вилоятида Тожикистон ҳарбийлари бўлган йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетди

    aGglF013814016993235_b
    Газета.uz/Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий сайти

    10 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10.00 атрофида «Душанбе—Қанибодом» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Тожикистон йўловчи поезди Ўзбекистон Республикасининг Жиззах вилоятида рельсдан чиқиб кетган. Газета.uz сайтининг Жиззах вилоятидаги бир қатор манбаларига таяниб хабар беришича, воқеа Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Молтоб қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида юз берган.

    Тожикистон “Ҳовар” миллий ахборот агентлиги тарқатган хабарда келтирилишича,  мазкур ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 9.40да юз берган. Тожикистон мудофаа вазирлиги мазкур поезда Тожикистон армиясининг 200га яқин янги чақирилган аскарлари ва офицерлари бўлганлигини маълум қилган. Хусусан, Тожикистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Олима Шамсуллоеванинг айтишича, жами 5 та поезда ағдарилиб тушган, 33 нафар енгил даражада тан жароҳати олган. Қурбон бўлган йўқ.

    Марказий Осиё янгиликлар хизмати тарқатган хабарда келтирилишича, 50 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олган.

    SHARE