Леонид Брежневнинг куёви, «пахта иши» иштирокчиларидан бири Юрий Чурбанов вафот этди

1381328746_585627_14

СССР раҳбари Леонид Брежневнинг куёви, СССР ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида иш олиб борган Юрий Чурбанов 76 ёшида Москвада қазо қилди. Бу ҳақда “РБК” “Боевое братство” Бутунроссия фахрийлар жамоатчилик ташкилотига таяниб хабар тарқатди.

Юрий Чурбанов 7 октябрь куни қазо қилган ва бугун Москвада дафн қилинган.

Ўтган асрнинг 70-йиллари охири ва 80-йилларида Чурбанов СССР Ички ишлар вазирлигида юқори лавозимларни эгаллаган: аввалига вазир ўринбосари, биринчи ўринбосари бўлган, 1983 йилда СССР ИИВ Ички қўшинлари Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган. 1988 йилда Ўзбекистон ССРдаги “Пахта иши” туфайли барча унвон ва мукофотлари бекор қилинган, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 1993 йили у шартли асосда муддатидан олдин озод қилинган.

Юрий Чурбанов Леонид Брежневнинг уч қизидан бир — Галина Брежневанинг турмуш ўртоғи бўлган. Улар 1971 йилда турмуш қуришган бўлиб, бу Чурбановнинг иккинчи оиласи бўлган. Уларнинг никоҳи 1990 йилда ўз ниҳоясига етади.

Чурбанов “пахта иши” жараёнида “иқтисодий, коррупцион суиистеъмоллик”да айбланиб, ҳибсга олинади. 107 томлик жиноят ишининг 17 томи айнан Юрий Чурбановга бағишланган. Бу Иттифоқ даврида партия номенклатурасига доир олиб борилган коррупцияга оид  илк очиқ суд жараёни бўлиб, катта шов-шувга сабаб бўлади.

12710390

???????, ????????, ????????

SHARE