Россиянинг Самара вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

dtp_28

12 октябрь куни кеч соат 23.54да Россия Федерациясининг Самара вилоятиlf “Тойота” русумли микроавтобус йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб кетган ва “Мерседес” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Жиддий йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 13 киши вафот этди.

“Регнум” ахборот агентлигининг Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, йўл-транспорт ҳодисаси “Самара — Большая Черниговка” автомобиль йўлининг 132-километрида юз берган. Бунга микроавтобуснинг олд шинаси чиқиб кетиши сабаб бўлган.

Микроавтобус ва юк машинаси тўқнашуви натижасида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси, 2 нафар Тожикистон фуқароси ва бир нафар Озарбойжон фуқароси ҳалок бўлган. Машина бутунлай ёниб кетган. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи касалхонага ётқизилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатларини бартараф қилишга 35 нафар турли идоралар вакиллари ҳамда 12 та техника воситаси жалб қилинган. Туман касалхонасида шифокорларга психологлар ёрдам бермоқда. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласи ва яқинлари учун (846)337-72-82 “ишонч телефони” негизида тезкор ёрдам линиясини ишга туширган.