АҚШ элчиси Ўзбекистон мусулмонларини Қурбон ҳайити билан қутлади

1383844_10152228736299186_1549240695_n

“Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ва Қўшма Штатлар халқи номидан Ўзбекистон халқига бутун дунёда 15 октябрь куни нишонланадиган  қурбонлик байрами бўлмиш ҳайит айёми муносабати билан энг эзгу тилакларимни йўллайман”, дейилади элчи Жорж Кролнинг табригида.

Дунё мусулмонлари ушбу кунда муҳтожларга эҳсонлар қилар экан, Аллоҳни зикр қилиб, Иброҳим пайғамбарнинг ўз ўғлини Яратган учун қурбон қилишга тайёрлиги ҳақидаги воқеани ёдга олишади. Миллионлаб америкалик мусулмонлар ҳам ер куррасида бардавом тинчлик ва фаровонлик бўлишини сўраб қилинадиган дуолар ва самимий тилакларда бошқа мамлакатлардаги ака-ука ва опа-сингилларига қўшилишади.

”Мен бундай қутлуғ байрамда Сиз ва оилаларингизга соғлик-омонлик ва бахт-саодат тилайман. Шунингдек, ҳаж амалини муваффақиятли бажариб қайтаётган ўзбекистонлик мусулмонларни самимий муборакбод этаман. Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!”, деб табригини якунлайди элчи жаноблари.

SHARE