Нуқтаи назар: “қўшиқчи жамият олдидаги масъулиятини унутмаслиги керак”

Jorayev_Pulchambar-2- (1)

Биламан, “Ватандош” одатда, шоу-бизнес вакилларининг хатти-ҳаракатига баҳо беришдан тийилади, агар шоу-бизнесдаги у ёки бу хабар ижтимоий аҳамиятга эга бўлса, уни ҳаминқадар ўқувчилар билан баҳам кўришга ҳаракат қиласизлар. Лекин бир нарсага эътиборларингизни қаратишни истардим.

Шоу-бизнесда шундай хатти-ҳаракатлар борки, улар ўзбек тилида айтганда, “куракда турмайди”. Ижтимоий тармоқлар ва айрим шоу-бизнесга ихтисослаштирилган сайтларда кенг тарқалган Ўзбекистон халқ артисти, миллионлаб мухлисларга эга Шерали Жўраевнинг фарзанди Шоҳжаҳон Жўраевнинг пулдан сарпо кийган ҳолда тушган видеоси кенг тарқади ва кенг муҳокама қилинмоқда.

Шоу-бизнес — шундай жараён: ким тепага чиқса ҳам, пастга тушса ҳам — аудитория, яъни сизу бизнинг муносабатимиз орқали юз беради. Шоу-бизнесдаги айрим беҳаё нарсаларни кўрмасликка олиш — одатий ҳолат, ҳарқалай реклама қилмаслик мумкин.

Лекин пулдан сарпо кийиш ва бунинг оммага эълон қилиниши ахлоқ мезонлари бўйича энг паст муносабатга лойиқдир. Бу халққа ҳурматсизлик ва жамият олдида масъулиятсизликдир. Ўзбек халқининг ахлоқи бу даражада паст кетмаган ва қандайдир бир хонанданинг бундай хатти-ҳаракатига жамоатчилик кескин муносабат билдириши керак.

Ҳамид ЖЎРАЕВ,

Мюнхен.

SHARE