Ўзбекистон НАТОнинг ноҳарбий юкларни ташиш бўйича транспорт коридорини тижоратлаштириш тарафдори

    IMG_1275

    Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамда Латвия алоқа вазири Анрийс Матисс ўртасидаги учрашувда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Европа Иттифоқига етказиб бериш учун муқобил транспорт-логистика йўлини топиш музокара мавзуси бўлди. Бу ҳақда “Подробно” янгиликлар агентлиги хабар тарқатди.

    Латвия алоқа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Латвия ўз портларини мева, юклар ва бошқа маҳсулотларни шимолий Европага етказиб бериш ҳамда сақлаш учун тақдим қилишга тайёр. Вазир Анрийс Матисс, шунингдек, Ўзбекистон ишбилармонларига Латвиянинг бўш портларига ҳамда махсус иқтисодий зоналарига инвестиция киритишни таклиф қилди.

    Элёр Ғаниев, ўз навбатида, Ўзбекистон сўнгги 20 йил давомида Латвия портларидан Европага чиқиш учун фойдаланиб келаётганини ва истиқболда бу борада ҳамкорлик янада ривожланишига умид билдирган.IMG_1276

    Ўзбекистон ва Латвия ҳозирги кунда Афғонистондан ноҳарбий юкларни олиб қайтиш учун ишлатилаётган транспорт коридорини юк ташиш учун тижорат йўналишига айлантиришга келишиб олган. Томонларнинг фикрича, бу икки тараф учун ҳам фойдали.

    IMG_1284

    Эслатиб ўтамиз, бугун Ислом Каримов давлат ташрифи билан Латвияга жўнаб кетди.

    Суратлар Латвия алоқа вазирлиги матбуот хизмати сайтидан олинди.