Шавкат Мирзиёев: 2016 йилга бориб пахта йиғим-терими 80-90 фоиз техника воситаларида амалга оширилади

    Cotton_albom_120512

    Ўзбекистон 2016 йилга бориб пахта йиғим-теримини 80-90 фоиз механизациялашган тартибга амалга оширади. Буни IX Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев айтиб ўтган. Бу ҳақда “Trend” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

    Бош вазирнинг сўзларига кўра,  жорий йилда мингдан ортиқ ТТЗда ишлаб чиқарилган пахта териш машиналари пахта йиғим-теримига жалб қилинган.

    Ш. Мирзиёев Ўзбекистон машинасозлари томонидан техник параметрлари, нарх кўрсаткичлари ҳамда сервис хизмати бўйича фермерларнинг бугунги талабларига жавоб берадиган мутлақо янги пахта териш машиналари яратилганини айтиб ўтган. 2014 йилда ТТЗда уч мингта пахта териш машинаси ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

    “Биз пахта териш техникаларини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирамиз. Ҳозирги кунда энг замонавий техник ишланмалардан фойдаланилаётган 6 русумдаги пахта териш машинаси синовдан ўтмоқда”, деди Ш. Мирзиёев.

    1991 йилга қадар Ўзбекистонда пахта мавумида 50 мингга яқин пахта териш машинаси жами пахтанинг 70 фоизини йиғиб олишда ишлатилган.

    Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 миллион тонна пахта толаси етиштирилади. Бу борада дунёда 6-ўринда туради, экспорт қилиш бўйича 3-ўринни эгаллайди