Нурсалтон Назарбоев Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятини тарқатиб юбориш таклифини илгари сурди

6486

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятини тарқатиб юбориш таклифини илгари сурди.

Унинг фикрича, Россия, Қозоғистон ва Белорусь ўртасидаги божхона иттифоқи кенгайтирилиши лозим. “Бу ташкилот бизга керак эмас, уни ёпиш керак, бу — аниқ”, деди президент Назарбоев Минскда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти олий кенгаши мажлисида. Президентнинг сўзларига кўра, уни ёпиш керак, чунки айнан ўхшаш тартиб-қоидаларга эга ташкилотлар бўлиши мантиққа зиддир.

“Қирғизистон ва Тожикистон кузатувчи-давлатлар сифатида Божхона иттифоқига қўшилиши мумкин. Чунки улар янги Евроосиё иттифоқига интеграция қилишга шошилмаяпти”, деди у.

Назарбоевга кўра, Арманистон ҳам Россия, Қозоғистон, Белорусь босиб ўтган барча йўлларни босиб ўтмоғи ва Божхона иттифоқига аъзо бўлмоғи лозим. Айни пайтда Божхона иттифоқига Туркияни аъзо қилиш керак. Унинг фикрича, собиқ Иттифоқни қайта яратиш ҳақидаги миш-мишларга барҳам беради.

Ўзбекистон 2008 йилда мазкур ташкилотдаги аъзолигини тўхтатган эди. Ўшанда Ўзбекистон “ушбу ташкилот фаолияти самарадорлигини шубҳа остига олган ҳолда” шундай қарорга келган эди.

SHARE