Ислом Каримов терроризм ва экстремизга қарши курашишда ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланишга чақирди

flagi2

Беларусь Республикаси пойтахти Минскда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримов ҳам қатнашиб, нутқ сўзлади. Президентнинг қайд этишича, «ҳар бир аъзо-давлат учун МДҲга катта эҳтиёж сақланиб қолганлигини айтишга асослар бор».

Ислом Каримов терроризм ғояси ва ҳарбийлашган экстремиз радикализм ўчоғига айланиб бораётганини қайд этди. У битта давлат ёки ҳудуд чегарасида кенгаймади, у чегара билмайди. «Шунинг учун терроризм ва экстремизмнинг барча шаклларига қарши биргаликда ҳаракат қилиш, МДҲ ҳудудида унинг тарқалишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш лозим», деди у.

Ўзбекистон раҳбарининг фикрича, биринчи ўринда ижтимоий тармоқлар орқали онги мустаҳкамланиб улгурмаган ёш авлодга таъсир қилиш учун замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш лозим. «Саммитда қабул қилинган ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларга қарши курашишда ҳамкорлик концепцияси аъзо-мамлакатлар хавфсизлигининг узоқ муддатли манфаатларига хизмат қилади», деди у.

Ислом Каримов, шунингдек, Афғонистондан 2014 йил охирига қадар Халқаро тинчликпарвар кучларнинг чиқиб кетиши минтақада вазиятга жиддий таъсир кўрсатишини айтиб ўтди. Ҳарбийларнинг олиб чиқиб кетилиши атрофдаги давлатларга оғир оқибатларга олиб келмаслиги ҳамда Афғонистоннинг ўзида тартибсизлик ва бошбошдоқликка йўл қўймаслик учун манфаатдор тарафларнинг ўзаро маслаҳатлашувини мувофиқлаштириш лозимлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбари Эркин иқтисодий зонага Ўзбекистоннинг қўшилишини қўллаб-қувватлаган Россия Федерацияси ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон Президенти МДҲнинг келажаги ҳар бир давлатга боғлиқ эканлигини айтган ҳолда Россиянинг бу борадаги роли катта эканлигини айтиб зтди. «Албатта, бу Россиянинг ролига юқори баҳо бериш эмас, аммо жуда кўп нарсалар, балки ҳаммаси аввало Россияга боғлиқдир. Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги ҳар бир мамлакат учун Россия билан ўрнатилган алоқаларнинг аҳамияти жуда каттадир. Зеро, Россия бозори катта салоҳият ва имкониятга эгадир», деди у, жумладан.

Ислом Каримов МДҲ кенглигида ташкил этилаётган турли интеграциявий жараёнлар ривожланаётганини айтиб, улар МДҲ фаолияти учун тўсиқ бўлмаслигини айтиб ўтди.

SHARE