“Американи ТИЛ орқали забт этинг” ёxуд тил курсларининг очилиш маросими

2013-10-25 19.17.33

Дунёнинг бир биридан гўзал мамлакатларига саёҳат қилиш, уларнинг маданияти, ҳаёт тарзи, ва урф-одатларини кузатиб, ўрганиб бориш жуда мароқли ҳамда қизиқарлидир. Ана шундай имтиёзлардан бизни чеклайдиган энг асосий омиллардан бири бу – тил ҳисобланади. Албатта, ўзга юртга энди кириб борган муҳожирнинг ушбу борада қийинчиликларга дуч келиши табиийдир, аммо бу қийинчиликни енга олмаслик баъзи биримизни улкан тушкунликка солади. Ана шундай тушкунликларни олдини олиш, қолаверса юртдошларимизнинг маърифий ривожланишига яқиндан кўмаклашиш мақсадида АҚШнинг Нъю Йорк штатида ташкил этилган Ватандош Ўзбек-Америка Жамияти юртдошларимиз учун тил курслари ташкил этишни йўлга қўйди.

Ушбу лойиҳа ўзбек, рус, ва инглиз тилларида сабоқ бериш, эндигина кириб келган муҳожирларга янги маданиятга мослашишда кўмаклашишни ўз ичига олади. Лойиҳанинг очилиш маросими муносабати билан кеча, Октябр ойининг
2013-10-25 19.06.0925-инчи санасида Бруклин шаҳрида юртдошларимиз йиғилишди. Очилиш маросими Бруклиндаги “Manhattan School of Technology” деб номланган ўқув марказида олиб борилди. Йиғилишда деярли 75 дан ортиқ ўзбекистонликлар ташриф буюриб, тадбир давомида ўз таклиф ва талабларини олиб чиқишди. Тадбирни Ўзбекистоннинг Нъю Йоркдаги бош консули Фарҳод Ҳамидов бошлаб бериб, ўзга юртда тил билишнинг зарурияти, шу билан биргаликда ўз тилимизни ҳам унутмасликка катта эътибор қаратишимиз лозимлигини эслатиб ўтди. Қолаверса  қатнашчиларнинг бир нечта тадбир ҳамда консулхона хизматларига оид саволларига батафсил жавоб бериб ўтди. Фарҳод Ҳамидов юртдошларга, болажонларга совға сифатида айнан Ўзбекистондан ўзбек тилидаги ўқув дарсликлари ва турли хил бадиий китоблар олиб келди.

2013-10-25 19.48.10Ватандош Ўзбек-Америка Жамиятининг фаолларидан бири, отахон, Жўра Бўтакўзнинг айтишларича “Инсон қанча кўп тил билса, шунча катта кучга эга бўлади, икки тилни билган инсон-бу икки киши демакдир, уч тилни билган инсон эса-бу уч киши бўлиб яшамоқдир”.

Эслатиб ўтилганидек курслар уч тилда олиб борилади, ўзбек тили асосан ёш болалар учун мўлжалланган бўлиб, ёш
авлоднинг миллий руҳда, она тили билан ҳамнафас яшашида хизмат қилади. Инглиз тили курслари эса айтиб ўтилганидек ватандошларимизнинг Америка халқига мослашиши, ўз билим ва кучларини шу юртда ҳам давом эттириб юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшиши учун ёрдам беради. Рус тили эса Жўра Бўтакўз айтганларидек қўшимча “куч” бўлиб тил бойлиларини кенгайтиради.

Ўзбек тилидан ўзбекистонлик мутахассис, тажрибали педагоглар, инглиз тилидан америкалик тажрибали ўқитувчи, ҳамда рус тилидан русийзабон ўқитувчилар сабоқ бериб борадилар. Тил курсалари келаси ҳафтанинг пайшанба кунидан расман бошланиши кўзланган.

2013-10-25 19.09.41

Тадбир кузатувчиси ҳамда Manhattan School of Technology ўқув маркази вакиласи Нилуфар Гаппарованинг айтишича бу лойиҳа жуда ҳам мақсадга мувофиқ ҳамда юртдошларимиз учун “лозим”дир. “Тил курслари ташкил этилганини эшитиб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Курслар албатта бизнинг ҳар томонлама ривожланиб, қолаверса ўз миллийлигимизни сақлаган ҳолда дунёга кўрсатишда катта ҳисса қўша олишига ишонаман. Шунча ватандошларни бугун бирга кўриб тўғриси жуда қувондим, бундай бахт ҳамма миллатга ҳам насиб қилавермайди” дейди Нилуфар опа. Ўқув маркази вакилларидан бири англиялик Жоанна эса ўз хурсандчилигини, миннатдорчилигини ўзбек тилида айтиб берди. Унинг айтишича у ўзбекларни жуда ҳурмат қилади, ва айнан ўзбек тилини ўрганишга қизиқиши жуда ҳам катта.

2013-10-25 19.55.49

Даврани маҳоратли сухандонлар Дилшод Зокиров ҳамда Фароғат Эшбековалар жуда чиройли тарзда олиб боришди. Тадбир сўнгида Ватандош Ўзбек-Америка Жамияти асосчиларидан бири Фарҳод Султон эса ватандошларга ўз миннатдорчилигини билдириб, лойиҳанинг келаси режалари ҳақида эслатиб ўтди.

Ватандош Ўзбек-Америка Жамияти барчангизни ушбу тил курсларига таклиф этади! Американи тилдек улкан куч билан забт этинг!

2013-10-25 19.17.00