Нью-Йоркда ватандошлар учун тил курслари иш бошлади

941811_371905586277127_441180542_n

Аввал хабар қилганимиздек, “Vatandosh” Ўзбек-Америка жамияти томонидан Нью-Йоркда юртдошларимиз учун тил курслари ташкил этишни йўлга қўйди.

Ушбу лойиҳа ўзбек, рус, ва инглиз тилларида сабоқ бериш, эндигина кириб келган ҳамюртларимизларга Америка жамиятига мослашишда кўмаклашишни ўз ичига олади.

249102_371905559610463_249867275_n

Ўзбек тилидан ўзбекистонлик мутахассис, тажрибали педагоглар, инглиз тилидан америкалик тажрибали ўқитувчи, ҳамда рус тилидан русийзабон ўқитувчилар сабоқ бериб борадилар.

Ўтган ҳафта пайшанба куни тил курсалари расман иш бошлади. Ҳозирча тил курсларига 76 киши ёзилган бўлиб, уларнинг 55 нафари инглиз тилини урганишни ният қилган. Инглиз тилидан сабоқларни тўрт нафар америкалик ўқитувчи бераётган бўлса, рус тилини ўрганишга 20 нафар киши қатнашмоқда. Ўзбек тилида эса 8 нафар зарур сабоқларни ола бошлади. Рус тилидан бир нафар ўқитувчи, ўзбек тилидан эса икки нафар муаллим жалб қилинган.

1452388_371905599610459_1821788964_n

Тил курслари бўйича умумий раҳбарликни Дилшодбек Зокиров ва Фароғат Зокировалар олиб бормоқда.

Эслатма:

Vatandosh Ўзбек-Америка Федерацияси ҳамда Living Way нодавлат нотижорат ташкилоти Нью-Йоркда яшовчи юртдошларимизга БЕПУЛ инглиз, рус ва ўзбек тиллари курсларини ташкил қилди.

Инглиз тили дарслари америкалик ўқитувчилар томонидан ҳафтанинг СЕШАНБА ва ПАЙШАНБА кунлари соат кечки 7.00дан 9.00га қадар;

Ўзбек тили ва адабиёти ҳафтанинг ЖУМА куни соат кечки 6.00дан 8.00га қадар;

Рус тили ҳафтанинг ЖУМА куни соат кечки 6.00дан 8.00га қадар моҳир педагоглар томонидан ўтилади.

Манзилимиз: Manhattan School of Computer Technology
931 Coney Island Ave
Brooklyn, NY 11230

Батафсил маълумот учун телефон: 347.278.1492 (Дилшод)

SHARE