Алишер Усмонов: “Ўзбеклигимдан мағрурланаман”

    102421_original

    Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер, “Газпром инвестхолдинг” бош директори Алишер Усмоновни “Ватан олдидаги хизматлари учун” IV даражали ордени билан мукофотлади. Мукофотлаш ҳақидаги фармон июль ойида имзоланган бўлиб, 29 октябрь куни Путиннинг ўзи ушбу мукофотни топширди.

    Алишер Усмонов жамоатчилик ва хайрия фаолияти ҳам юқори баҳоланган.

    Шуни айтиб ўтиш керакки, Forbes журнали рейтингига кўра, Алишер Усмонов Россиянинг энг бойи рўйхатини бир неча йилдан бери ҳеч кимга бермай келмоқда. Айнан шу журнал рейтингига кўра, у дунёнинг энг катта таъсирга эга шахслари рўйхатида 67-ўринда қайд этилган.

    Шу билан бирга, ўзбекистонлик олигарх Буюк Британиянинг Sunday Times газетасига кўра ҳам қиролликнинг энг бой одами сифатида эълон қилинган.

    Алишер Усмонов ҳамкорлари билан DST инвестиция фонди орқали mail.ru, odnoklassniki.ru, Facebook, Apple сингари компанияларга инвестиция киритган. У, шунингдек, «Арсенал» футбол клубининг ҳам қарийб учдан бир қисм акцияларига эгалик қилади.

    Мукофот топширилишига бағишланган маросимда нутқ сўзлаган Алишер Усмонов Владимир Путинга мукофот учун ташаккур билдириб, бу мукофот унга, авваламбор, оиласига, аждодларига берилган мукофот эканлигини айтиб ўтди. «Аждодларим ўзбеклигидан мағрурланаман, вужудимда ўзбек қони оқмоқда», деб алоҳида қайд этди Алишер Усмонов.

    SHARE