Тожикистонда оилавий зўравонликка қарши махсус давлат дастури қабул қилинди

dsc03151

Душанбеда 2013-2014 йилларда оилада зўравонликнинг олдини олиш давлат дастури тақдимоти бўлиб ўтган. Бу ҳақда «Ҳовар» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Хотин-қизлар ва оила масалалари қўмитаси маълумотларига кўра, ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ҳали ҳам оилаларда зўравонлик ҳолатлари қайд этилмоқда. Хусусан, бугунги кунда мамлакатда оилавий зўравонлик қурбонларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун 105 та ахборот-консультатив марказлари иш олиб бормоқда.

Хабарда келтирилишича, аксарият ҳолатларда оилавий қурбонлик зўравонлари суицидга қўл уришади ёки ўзини ўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2013 йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда 313 та суицид ҳолати қайд этилган бўлиб, уларнинг 164 таси аёллар, 35 таси вояга етмаганлар томонидан содир этилган.

Янги давлат дастури жамиятдаги стереотипларга барҳам бериш ҳамда давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш ҳамда профилактика тадбирларини амалга оширишни кўзда тутади.

SHARE