Туркияда учта ҳарф қонунийлаштирилди

KMO_121188_03004_1_t221 (1)

Туркияда алфавитдаги учта ҳарф “Q”, “X” ва “W”га қўйилган тақиқ бекор қилинган. “КоммерсантЪ Weekend” нашрининг ёзишича, ушбу ҳарфларга тақиқ 1928 йили Мустафо Камол Отатурк томонидан ишлаб чиқилган “Алфавит тўғрисида”ги қонун билан ўрнатилган. Айнан ўша йили Туркияда араб алифбосидан лотин ёзувига ўтилган.

Нашрнинг ёзишича, ушбу ҳарфлар асосан курд ёзувида ишлатилгани учун ҳам Туркия етакчиси уларни янги алфавитда ишлатишни тақиқлайди. “Q”, “X”, “W” ҳарфларини ишлатиш нафақат ноқонуний, балки уларни қўллаганлар 6 ойгача қамоқхонага ташланиши мумкин бўлган.

Мазкур чекловлар Мустафо Камол Отатуркка этник камчиликни ташкил қиладиган курдларнинг она тилида китоб чоп қилишини бутунлай тақиқлаш имконини беради. Аммо кейинчалик бу тақиқ шартли юмушга айланади. Дейлик, аксарият таксопарклар сайёҳларга тушуниш осон бўлиши учун “Taxi” деб ёза бошлайди. Ваҳоланки, аслида “Taksi” деб ёзилиши лозим.

2003 йилда курдлар ўз исмларини ишлатишга рухсат олишади, бунда, албатта, турк алфавитидан фойдаланишлари лозим бўлади. Шу боис ҳам учта ҳарфни қонунийлаштиришга оид мазкур янгилик курдлар учун рамзий ғалаба ҳисобланади. Улар гарчи ушбу янгиликлар орқали ўз исм-фамилияларини ўзгартирмаса-да, қишлоқлари номларини тиклаши мумкин.

SHARE