Туркияда ўғил ва қиз талабалар битта ётоқхонада туриши тақиқланмоқда

pirhayati20130613114721093

Туркия бош вазири Режеп Тайип Эрдоған ўғил ва қиз талабаларнинг битта ётоқхонада яшашига қарши эканлигини маълум қилди.

The Associated Press’нинг хабар беришича, Эрдоған ҳукумат турли жинс вакилларининг бир хонада яшашига оид мавжуд вазиятни инкор қилмаслигини қайд этган.

— Бундай жойларда нима юз беряпти — тушуниш қийин. Ҳар бало юз бериши мумкин. Консерватив-демократик ҳукумат сифатида биз ушбу масалага аралашишимиз лозим. Ота-оналар давлатдан ёрдам сўрамоқда. Бу қадамлар давлат шу ерда эканлигини кўрсатиш учун ташланаётир, — деди бош вазир.

 Туркия бош вазири ушбу ҳаракатларни шахсий ҳаётга аралашиш сифатида қарамаслик кераклигини айтиб ўтган.

SHARE