Ким Чен Ининг “замонавий” планшети: Шимолий Корея аҳолиси ва ушбу қурилмани нима боғлаб туради?

samjiyon-screen-2

Маълумки, Шимолий Кореянинг дунё ҳамжамияти учун ёпиқлиги ушбу мамлакатда юз берадиган ҳар бир ҳодиса, агар у ташқарига чиқадиган бўлса, халқаро ҳамжамият томонидан жиддий муҳокама қилинади.

Ана шундай янгиликлардан бири ўтган йили кузда Пхеньянда Шимолий Корея ўзининг планшетини оммага намойиш қилгани бўлди. Орадан кўп ўтмай қишда Google компанияси директорлар кенгаши раиси Эрик Шмидт ушбу мамлакатга ташриф буюрганда, тайёр гаждетни унга намойиш этишди.

Баҳорда эса ушбу қурилма чекланган миқдорда сотувга чиқарилди. Бироқ халқаро ҳамжамият шу кунларда ушбу планшет ҳақида батафсил ахборотга эга бўлишди.

Слон.ру сайтининг ёзишича, етти дюймли Samjiyon SA-70 деб номланган планшет бирмунча яхши ишлаб чиқилган.

Вена университетининг Шимолий Кореяни тадқиқ қилишга ихтисослашган профессори Рюдигер Франкнинг айтишича, КХДР шароитида бу жуда катта ютуқ.

Android операцион тизими ишлатилган мазкур планшетнинг оператив хотираси 1 Гб, ички хотираси 4Гб.ни ташкил қилади. Айни пайтда икки мегапикселли камерага эга, 250 грамм вазнли мазкур қурилма 250 доллар туради.

Сайтнинг ёзишича, мазкур планшетнинг иккита айби бор: аввало, қурилма экрани бор-йўғи 800х480 кенгликка эга. Яна бир айби шуки, у на “wi-fi”, на “3G”ни тутиш қулайлигига эга. Планшет Шимолий Корея аҳолиси сингари интернетга уланиш имкониятидан маҳрум. Фақатгина ички Кванмён  тармоғига уланиш ва ТВ-тюнер ўрнатиш орқали телеканалларни томоша қилиш мумкин.

Планшетнинг қандай афзаллиги бор?

“Samjiyon SA-70” планшетига ишлатилган дастур, мутахассислар фикрича, дунёда офлайн режимида ишлайди. Шунинг учун ҳам унга олдиндан 488 та илова, ўйин ва китоблар ўрнатилган.

Рюдигер Франкнинг фикрича, Шимолий Корея мафкураси учун мазкур планшет тўла мос келади. Унда тарғибот-ташвиқот китобларидан ташқари Angry Birds Rio сингари мобиль ўйинларни, нутқни аниқлаш учун қулай дастурни, Microsoft Office дастурлар тўпламини, қулай ридер, мусиқа плеер, луғат, илмий-оммабоп ва ўқув адабиётларини учратиш мумкин.

Қизиғи шундаки, маҳаллий тилдаги луғатда Apple, Yahoo! ҳақида сўз борса-да, Google мутлақо тилга олинмайди. Мазкур қурилма эгалари Толстой, Горький ҳамда Драйзер асарларини ўқишлари мумкин.

SHARE