Владивостокда туғуруқхона акушерлари ўзбекистонлик ҳомиладор аёлни тиббий суғуртаси бўлмагани учун қабул қилмаган

    chp_rody
    Россия Федерациясининг Владивосток шаҳридаги туғуруқхона “тез ёрдам” бригадаси томонидан олиб келинган ўзбекистонлик ҳомилидор аёлни қабул қилмаган. “НТВ” телеканалининг ёзишича, у кўчада туғишга мажбур бўлган. Маҳаллий аҳоли дард тутган ҳомиладор аёлни йўл ёқасида кўришган.

    Тунги соат 1.00да туғуруқхона эшиги қўнғироғини чалиб, ёрдам сўрашган, полиция ва фавқулодда вазиятлар бўлимига телефон қилишган. Воқеа жойига биринчилардан бўлиб полиция етиб келган. Улар “тез ёрдам” бригадаси шифокорлари билан биргаликда аёлни туғуруқ учун қабул қилишга акушерларни кўндиришга муваффақ бўлишган.

    Шунга қарамай, тиббиёт муассасасининг кичик ходимлари ҳомиладор аёлга ёрдам беришга мажбур бўлишганидан норози бўлишган. Ўзларининг бевосита вазифасини бажаришдан бўйин товлаган шифокорлар ўз ҳаракатларини ҳомиладор аёл Ўзбекистон фуқароси эканлиги ва тиббий суғурта ҳамда туғиш учун тегишли маблағга эга эмаслиги билан исботлашган.

    Полиция ходимлари махсус замбилда олиб киришган. Орадан кўп ўтмай гўдак дунёга келди. “Ҳозирда она ва гўдак вақтинчалик палатага ўтказилган. Эндиликда Тергов қўмитаси ходимлари туғуруқхона ходимларининг профессионал фаолиятини текшириб кўради”, деб хабар беради телеканал.

     

    SHARE