Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон қайта сайланди

1383806655_kopiya-img_0209
Тожикистон Республикаси Сайлов ва референдум бўйича маркази комиссиясий томонидан мамлакатда шу йилнинг 6 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг натижалари эълон қилинди.

“Ҳовар” ахборот агентлигининг хабар беришича, Тожикистонда сайловчилар сони 4 миллион 201 минг 156 нафар кишини ташкил қилиб, улардан 86,6 фоизи, яъни 3 миллион 640 минг 56 нафари сайловда қатнашди. Тожикистон Республикаси Сайлов ва референдум бўйича марказий комиссияси амалдаги қонунчиликка кўра, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланишини маълум қилди.

Тожикистон Республикаси Сайлов ва референдум бўйича марказий комиссияси ҳисоб-китобига кўра, номзодлар қуйидаги тартибда овоз олишди:
1. Тожикистон иқтисодий ислоҳотлар партияси номзоди Олимжон Бобоев 3,8 фоиз;
2. Тожикистон аграр партияси номзоди Бухориев Толибек 4,5 фоиз;
3. Тожикистон социалистик партияси номзоди Ғаффоров Абдуҳалим 1,5 фоиз;
4. Тожикистон демократик партияси номзоди Исмонов Саиджафар 1 фоиз;
5. Тожикистон коммунистик партияси номзоди Исмоил Талбаков 5 фоиз;
6. Тожикистон халқ демократик партияси, Ёшлар иттифоқи ва Мустақил касаба уюшмалари федерацияси номзоди Эмомали Раҳмон 83,6 фоиз овоз олди.

Тожикистон президенти сайловлари 3158 та сайлов участкасида ташкил этилди. Шу жумладан, дунёнинг 27 мамлакатида 61 та, хусусан, Россияда 24 сайлов участкалари ташкил этилган.

Сайлов жараёнларини кузатишга 500 нафардан ортиқ халқаро кузатувчилар ва 100 дан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситалари жалб қилинган.

SHARE