Малайзияда уч нафар Ўзбекистон фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Mahkamah-Putrajaya

Малайзияда уч нафар Ўзбекистон фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Малайзиянинг  “Bernama” миллий ахборот агентлиги хабар тарқатди. Суд ҳукмига кўра, 54 яшар Дилбар Назарова, 39 яшар Жасур Жўрақулов ва 58 яшар Сайёра Нурмуҳаммедова айбдор деб топилгач, осиш йўли билан ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Маҳкумлар 2010 йилда Куала-Лумпур халқаро аэропортида 10 кг прекурсор, яъни метамфетамин олиб кириш пайтида қўлга олинган.

Агентлик ахборотида келтирилишича, Назарова 4,2 кг, Жўрақулов 3,6 кг, Нурмуҳаммедова 2,2  кг метамфетамин (тақиқланган прекурсор)ни олиб киришга ҳаракат қилган.

Улар маҳаллий қонунчиликка кўра, хавфли жиноят содир этган ва шу боис ўлим жазосига ҳукм қилинган. Шоҳ Олам Олий судьяси Нурчая Аршад прокуратура ишни исботлаб бера олганини ҳамда адвокатлар эса унга қарши етарли исбот-далилга эга бўлмаган.

Адвокатлар айбланувчилар бундай жиноят учун ушбу мамлакатда қаттиқ жазо қўлланишидан бехабар бўлган дея ўз ҳимоясидаги шахсларни оқлашга уринган бўлса-да, судья самолёт ерга қўнишдан олдин бу ҳақда ҳар доим эълон берилишини айтиб ўтган.

Айбланувчиларнинг айтишича, ушбу юкларни Тошкентга уларга Шоҳруҳ деган киши бериб юборган.

Маҳкумлар Малайзияга бизнес мақсадида, яъни DVD-плеерлар ва компьютер жиҳозлари харид қилиш учун келганини қайд этишган.

SHARE