Муҳтарам Алиева: “Спорт ҳали ҳеч кимга зарар етказмаган”

(c) Darakchi.Uz
(c) Darakchi.Uz

Маълумки, 31 октябр – 4 ноябр кунлари Россиянинг Архангельск шаҳрида тош кўтариш бўйича конфедерациялар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Дунёнинг 20 дан ортиқ кўзга кўринган полвонлари ўртасидаги мусобақада юртдошимиз Муҳтарам Алиева ҳам иштирок этди ва жаҳон чемпиони деган шарафли номга эришди. Қувонарлиси, Муҳтарам кўрсатган натижа мусобақада қатнашаётган Гиннесс рекордлари китоби вакилларининг эътиборидан четда қолмади ва у энг юқори натижа деб қайд этилди. Қолаверса, у ушбу китобга киритилган биринчи ўзбек аёли ҳисоблананди.

Спортчининг “Даракчи” газетасига берган интервьюсида айтилишича, у, очиғи, бунга ҳозиргача ишонгиси келмайди. “Аслида, бу менинг 30 йиллик меҳнатим самараси. Шу натижага эришаман, деб ният қилган эдим, шукр, орзуимга етдим. Яратганнинг ёрдами, ёнимдаги яқинларимнинг далдаси, устозларимнинг кўмаги билан уддаладим буни”, дейди Муҳтарам Алиева.

Спортчининг қайд этишича, онаси спорт билан шуғулланишингизга қаршилик билдирган. Ҳозир эса ҳар бир мусобақа олдидан дуо қилиб туради. Отасидан кейин онасига суянишини айтган Муҳтарам гарчи олисда бўлса ҳам қўғнгироқ қилиб дуосини олиб туриши қайд этди.

Муҳтарам “спорт, айниқса полвонлик аёл кишига эмас” дегувчиларга қўшилолмаслигини айтади. “Чунки спорт хали ҳеч кимга зарар етказмаган. Агар мураббийнинг айтганларини қилиб, машқларни ортиқча харакатларсиз ўз ўрнида бажарилса саломатликка путур етмайди. Ўз ишини, оиласини, фарзандларини, уй ишларини уддалаётган минглаб аёллар сингари спортчи аёллар ҳам оиласини ҳам ишини ҳам бирдек олиб бориши мумкин”, дейди

SHARE