Леонид Агутин Наргиз Закировани “бульдозер” деб атади

medium_f98f0b6e488368ba6ce99fd27aa86f72

Россиянинг “Первый” телеканали “Голос” лойиҳасининг навбатдаги сонида асли ўзбекистонлик, ҳозирда Нью-Йоркда яшаб келаётган Наргиз Закирова чиқиш қилди. Эслатиб ўтамиз, у биринчи чиқишида Scorpions’нинг Still Loving You қўшиғини ижро этиб, барча жюри аъзолари эътиборига тушган эди. Наргиз Закирова Леонид Агутинни устоз сифатида танлаган эди.

Лойиҳа талабларига кўра, устоз ўз иштирокчиларидан икки нафарини дуэт учун танлаб олади. Уларнинг чиқишига қараб устоз иштирокчилардан бирини кейинги босқич олиб қолади. Наргиз Закирова Анна Александрова билан биргаликда жуфтлик ҳосил қилишди.

Леонид Агутин уларнинг ижроси учун анча қийин бўлган “Замок из дождя” композициясини танлади. Буни бошқа устозлар ҳам тасдиқлашди. Масалан, Пелагея Наргиз Закированинг нафақат яккахон концертига тушишни, балки унинг ижросидаги бутун бошли қўшиқ марафонида қатнашиш, унинг қўшиқларини тинглашни, ҳаракатларини кузатишни хоҳлашини айтиб ўтди. “Қандай қўшиқ айтасиз, қайси мусиқани ижро этасиз, менга фарқи йўқ, Сиз нима қилаётган бўлсангиз, барчаси ҳақиқий мўъжиза”, дейди хонанда.

Дима Билан эса Наргиз Закированинг ички дунёсидаги бетакрор уйғунлик бўлгани учун ҳам ўзини саҳнада эркин ҳис қилишини айтади. Градскийда эса ўз фикрини ифодалаш учун сўз топилмади.

Агутин икки ижрочидан бирини танлаши керак эди. У узоқ мушоҳада этиб, икки хонанда ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб, Наргиз Закировани танлаганини қайд этди.

“Анна, мен кечир, сени бульдозернинг тагига ташладим, аммо бу бульдозер билан ҳали жуда кўп ишларни қиламиз”, деди Агутин.

Лойиҳанинг кейинги босқичида “Нокаут” босқичи ўтказилади. Ҳозирча ҳар бир жамоада 9 нафардан иштирокчи қолди. “Нокаут” босқичида иштирокчилар уларни учта гуруҳга бўлиб ташлашади. Бундан сўнг ҳар бир гуруҳда икки нафар вокалист қолади. Қолган дастурларда иштирокчиларни томошабинлар аниқлашади.

SHARE